Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Президент Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи компанияси раҳбарини қабул қилди

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни «Уралхим» компанияси директорлар кенгаши аъзоси, бош директори Дмитрий Мазепинни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тегишли ресурс базасини ўзлаштирган ҳолда азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Илмий-техник ишланмалар ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишгани хабар қилинганди.