Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

S&P Россиянинг 52 та компанияси рейтингини «дефолт олди» даражасига туширди

Келажакда рейтинглар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Фото: «haaretz.com»

S&P Россиянинг 52 компанияси, жумладан «Роснефть», «Северсталь» ва X5 Group рейтингини «дефолт олди» даражасига туширди. Бу ҳақда агентлик ҳисоботида маълум қилинди.

S&P Global Ratings рейтинг агентлиги Россиянинг 52 та компанияси ва корпорациясининг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини «CCC-» даражасига туширди. Ушбу параметр тўловни қайтариш имконияти кам бўлган, дефолтга яқин бўлган компанияларга берилади. Келажакда рейтинглар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Гап турли соҳалардаги йирик компаниялар, жумладан «АЛРОСА», «Северсталь», «НОВАТЭК», «СИБУР», X5 Group, «Магнит», «Роснефть», «ЛУКОЙЛ», «Газпром» ва «Газпром нефть» ҳақида бормоқда. Қарор Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужуми муносабати билан қабул қилинди.

Аввалроқ S&P Россия ва Украинанинг кредит рейтингларини пасайтиргани хабар қилинганди. Шунингдек, «Яндекс» акциядорларини дефолт хавфидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берилди.