Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилилишича, унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, тафсилотлар билан соат 15:00 да эълон қилинадиган расмий пресс-релизда танишиш мумкинлиги қўшимча қилинган.

Аввалроқ Марказий банк макроиқтисодий ривожланиш бўйича 2 та сценарий эъон қилганди.