Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 16 сентябрь кунига белгиланди.

Фото: Марказий банк

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилиш 16 сентябрь кунига белгиланди.

Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил июнь ойида йиллик умумий инфляция 6,4 фоизга, базавий инфляция эса 5,7 фоизга етди. Йил якуни бўйича умумий инфляция 6,5 фоиз, иқтисодий ўсиш эса 7,5–8 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Таъкидланишича, июнь ойида энергия ресурслари ва тошкўмир нархларининг ошиши инфляциянинг қисқа муддатли тезлашишига таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, Марказий банк ўрта муддатда инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага туширишга қаратилган пул-кредит сиёсатини давом эттиришини маълум қилди.