Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Сардор Умурзоқов Сеулда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Сеул шаҳрида 25 ноябрь куни савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея Ҳукуматлараро қўмитасининг 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбирга Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Корея савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Сун Вок ҳамраислик қилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, йиғилиш давомида инвестициялар, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш, энергетика, ахборот-коммуникация соҳаси ва соғлиқни сақлаш йўналишларида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистон ва Корея ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши борасида маслаҳатлашувларни фаоллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини соҳасидаги ҳамкорлик, инфратузилмавий ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклиқлар алмашилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, саноат кооперациясини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва савдо соҳаларида инновацион технологияларни жорий этиш, геология-қидирув, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, металлургия ва тўқимачилик саноати соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилган ва ҳар томонлама кўриб чиқилган.

Учрашув якунида тадбир давомида эришилган асосий келишувлар ва икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг асосий механизмларини акс эттирувчи якуний баённома имзоланган.

Аввалроқ Тошкентда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича тренинг ва семинар ўтказилгани хабар қилинганди.