Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

1 кг суякли мол гўшти 45 мингдан 68 минггача сотилган

Фото: «pxhere.com»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум қилинди.

Хабарга кўра, 2021 йил 24 ноябрь ҳолатига бозорлардаги нархлар қуйидаги кўринишга эга:

  • суякли мол гўшти (1 кг) 45 минг–68 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) 52 минг–80 минг сўм;
  • картошка (1 кг) 3000–7000 сўм;
  • пиёз (1 кг) 1000–4000 сўм;
  • сабзи (1 кг) 1000–5500 сўм;
  • тухум (10 дона) 7000–15 минг сўм;
  • гуруч (1 кг) 5000–17 минг 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) 14 минг–24 минг сўм;
  • шакар (1 кг) 7800–10 минг 500 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистон бозорларида нима арзонлашиб, нималар қимматлашгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида бензин ва суюлтирилган газнинг кунлик ўртача нархи тушгани ҳақида хабар берилди.