Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Таҳлил

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 21 декабрь ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 21 декабрь ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 48 минг–78 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 минг– 91 минг сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 3 минг–6 минг сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 2500–6 минг сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 2 минг–5,5 минг сўм;
  • тухум (10 дона) — 10 минг–17 минг сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 6 минг–27 минг сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 16 минг 500–30 минг сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 11 минг–15 минг сўм.