Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Adidas Coinbase криптобиржаси билан ҳамкорлик қилади

Adidas The Sandbox лойиҳаси билан биргаликда ўз метаверсесини яратишга ишора қилди

Фото: «bitnovosti.com»

Adidas компанияси Coinbase криптовалюта биржаси билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилди.

Октябрь ойи охирида Coinbase криптовалюта биржаси иловаси TikTok, Instagram ва YouTube’ни ортда қолдириб, AppStore’да энг оммабоп илова бўлди. 2021 йил апрель ойида Cоинбасе дунёдаги биринчи оммавий крипто биржасига айланди. У NASDAQ рўйхатига киритилган.

Adidas The Sandbox лойиҳаси билан биргаликда ўз метаверсесини яратишга ишора қилди. Ой давомида The Sandbox токенининг нархи 900 фоиздан кўпроққа ўсди. 25 ноябрда альткоин 8,4 доллардан юқори кўрсаткичга эришди.

Coinbase ноябрь ойи бошида мижозларни қўллаб-қувватлаш платформасини бошқарадиган ҳинд стартапи Agara’ни 40 миллион доллардан кўпроққа сотиб олди. Унинг ёрдами билан Coinbase мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашни мақсад қилган.

Аввалроқ Сальвадорда дунёдаги илк криптовалюта шаҳри қурилиши ҳақида хабар берилганди.