Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда 10 ойда қанча пилла етиштирилгани маълум бўлди

Пилла етиштириш ҳажми 2020 йилга нисбатан 8,8 фоизга ошган

Фото: «azertag.az»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида етиштирилган пилла бўйича маълумот берди.

Хабарга кўра, 10 ой ичида Ўзбекистонда 22,8 минг тонна пилла етиштирилган.

Шунингдек, пилла етиштириш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган.

Қайд этилишича, республикада етиштирилган пилланинг салкам 62 фоизи фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келган.

Аввалроқ Ўзбекистонда пилла режаси ортиғи билан бажарилгани хабар қилинганди. Япониянинг JICA агентлиги Фарғонада ипакчиликни тадқиқ қилиш учун грант ажратиши ҳақида хабар берилди.