Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган GPS тизимига қўшилган илк давлат бўлди

Тизим умумий қиймати 437 млрд фунт стерлингдан ортиқ дунёнинг бешинчи энг йирик иқтисодиёти бозорига кириш имконини беради

Фото: Financial Times

Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган преференциялар бош тизимига қўшилган биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, энди Буюк Британияга олиб кирилаётганда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800 дан ортиқ турдаги товарларга импорт божи белгиланмайди.

Шунингдек, кенгайтирилган GPS тизими Ўзбекистонга умумий қиймати 437 миллиард фунт стерлингдан ортиқ дунёнинг бешинчи энг йирик иқтисодиёти ва дунёнинг етакчи халқаро истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради. Буюк Британия учун эса минтақавий марказ бўлиб хизмат қиладиган ва минтақанинг энг жадал ўсаётган ва ривожланаётган бозорига киришни осонлаштиради ҳамда Ўзбекистоннинг ноёб тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа турли хил маҳсулотларига йўл очади.

Аввалроқ Буюк Британиянинг AKS Service Group компанияси Тошкентда ваколатхона очиши мумкинлиги хабар қилинганди.