Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон 10 ойда мева-сабзавот экспортидан қанча даромад қилди?

Ўзбекистон январь-октябрь ойларида 1,2 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилган

Фото: «mk.rbth.com»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон томонидан январь-октябрь ойларида экспорт қилинган мева-сабзавот ҳажми бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида қиймати 747,4 миллион долларга тенг бўлган 1,2 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

Экспортда маҳсулотлар улуши қуйидагича:

  • мева ва резаворлар – 267,2 минг тонна
  • қуритилган мева ва резаворлар — 45,4 минг тонна;
  • сабзавотлар — 649,1 минг тонна;
  • қалампир — 13,9 минг тонна;
  • узум — 169,6 минг тонна;
  • майиз — 34,1 минг тонна;
  • ерёнғоқ — 17 минг тонна;
  • тарвуз-қовун — 80,6 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 9 ойда қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани ҳақида маълумот берилганди.