Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон 9 ойда оёқ кийим экспортидан қанча даромад қилди?

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон 9 ойда 24,7 миллион долларлик оёқ кийим экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 14 та хорижий давлатга қиймати 24,7 миллион долларлик оёқ кийим экспорт қилган. Оёқ кийим экспорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 миллион долларга камайган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 9 ойида энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

  • Қирғизистон — 13,7 миллион доллар;
  • Қозоғистон — 5,7 миллион доллар;
  • Тожикистон — 3,7 миллион доллар;
  • Россия — 700 минг доллар;
  • Афғонистон — 568 минг доллар.

Хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

  • Андижон вилояти — 9,6 миллион доллар;
  • Самарқанд вилояти — 5,8 миллион доллар;
  • Фарғона вилояти — 5,3 миллион доллар;
  • Тошкент вилояти — 1,5 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистон 10 ойда қанча электротехника маҳсулотлари экспорт қилгани маълум бўлганди.