Starbucks ва Amazon Go Ню-Ёркда илк марта сотувчиси кафе очди, у ерда харидорлар махсус мобил илова орқали буюртма бериши мумкин. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Маълум қилинишича, компаниялар 1,5 йил аввал коронавирус пандемияси сабаб бўлган истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларининг кескин ўзгариши фонида ушбу форматдаги савдо нуқталарини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида келишиб олган.
Ушбу кафеда харид қилиш учун банк картасини сканерлаш кифоя. Қолган барча операциялар камералар, автоматик тарозилар ва сенсорли «датчик»лар ёрдамида амалга оширилади.
Аввалроқ Unilever компанияси Lipton чой бизнесини сотиши ҳақида хабар берилганди.


