Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда рақамли экотизимга уланган тижорат платформалари учун солиқ имтиёзи белгиланди

Солиқ имтиёзи 2024 йилгача рақамли экотизимга интеграциялашган тижорат платформалари учун амал қилади

Фото: «npd.nalog.gov.ru»

Ўзбекистонда рақамли экотизимга уланган тижорат платформалари учун фойда солиғи 50 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида Президентнинг 17 ноябрдаги қарори  қабул қилинган. Қайд этилишича, 2022 йил 1 июлдан электрон тижоратнинг «Очиқ рақамли экотизими» тўлиқ ишга туширилади.

Таъкидланишича, электрон кооперация портали маркази Рақамли трансформация маркази этиб қайта ташкил этилади. Марказ рақамли экотизимни шакллантириши ва унинг оператори функцияларини бажариши белгиланган.

Шунингдек, рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформаларида товарлар ва хизматлар сотиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади. 2024 йил 1 январгача рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» барча харидлар электрон шаклга ўтказилишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда суғуртанинг барча турлари электрон амалга оширилиши хабар қилинди.