Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими сифатидаги сўнгги қарорларидан бирида ҳокимлик Captiva’сини экобошқармага ўтказиб берди

Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланганди

Фото: Президент матбуот хизмати

Даврон Ҳидоятовнинг Тошкент вилояти ҳокими сифатидаги сўнгги қарорларидан бири «Автотранспорт воситасини балансдан-балансга ўтказиш тўғрисида» бўлди.

Қарорга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги балансидаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган Captiva Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ўтказилди.

Шунингдек, қарорда Тошкент вилояти ҳокимлиги ишлар бошқармаси ўрнатилган тартибда автотранспорт воситасини топширилишини, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қабул қилиб олиниши қайд этилган.

Bugun.uz манбаларининг тасдиқлашича, Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган.

Маълумот учун, август ойида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилганди. Kun.uz манбасига кўра, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига раҳбар бўлиши кутилмоқда.