Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда доллар курси 3 кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушди

1 АҚШ долларининг расмий курси 15,82 сўмга камайган

Фото: «artfile.ru»

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 15,82 сўмга тушиб, 10 721,24 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 15,82 сўмга тушиб, 10 721,24 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 275,82 сўмга баҳоланиб, 10,60 сўмга пасайган. Шунингдек, 1 рубль 148,12 сўм этиб белгиланиб, 0,86 сўмга тушган.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 16 ноябрь, сешанба кунидан кучга киради.

Аввалроқ дунёда инфляция туфайли кафолатсиз активларга инвестициялар кўпайиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, «Ипотека банк» биринчи ярим йилликда 404 миллиард сўмдан ортиқ соф фойда кўргани ҳақида хабар берилди.