Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча сотувга қўйилди

Ер участкасининг умумий майдони 27.86 гектарни ташкил этади

Фото: E-AUKSION

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 60-сон ҳарбий шаҳарча сотувга қўйилди. Бу ҳақдаги маълумот E-AUKSION порталига жойлаштирилди.

Ҳарбий шаҳарчанинг бошланғич нархи 204 миллиард 923 миллион 530 минг 152 сўм этиб белгиланган. Обеъктни сотишга Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 9 ноябрдаги 124к-ПО-сон буйруғи асос қилиб олинган.

Фото: E-AUKSION

Ер участкасининг умумий майдони 27.86 гектарни ташкил этади. Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони 29 851 квадрат/метр. Солиқ кодексининг 256-моддасига асосан давлат мол-мулки сотилганда ушбу мол-мулкни сотиб олган харидор солиқ агенти ҳисобланади (Объектнинг баҳолаш пайтида ҚҚС қўшиб ҳисобланган ҳолатлар ва Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар бундан мустасно).

Ушбу объект бўйича тўловлар муддати олди-сотди шартномага асосан белгиланади. Харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Марказий банкнинг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Аввалроқ Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти биноси сотувга қўйилганди.