Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда музлатгич ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистонда 9 ойда 407 416 дона музлатгич ишлаб чиқарилди

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда музлатгич ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 82 263 тага ошди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 407 416 дона музлатгич ишлаб чиқарилган. Музлатгич ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 82 263 тага ошган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-август ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган музлатгичлар сони 108 тани ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда бензин импорти 137 миллион литрга ошгани ҳақида хабар берилганди.