Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

1 кг суякли мол гўштининг нархи 45 мингдан 68 минг сўмгача сотилган

Фото: «Зелёный базар»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 3 ноябрь ҳолатига маҳсулотларнинг бозордаги қиймати қуйидагича:

  • Суякли мол гўшти (1 кг) 45 минг — 68 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) 52 минг — 80 минг сўм;
  • картошка (1 кг) 2800 — 7000 сўм;
  • пиёз (1 кг) 1200 — 3500 сўм;
  • сабзи (1 кг) 1500 — 5500 сўм;
  • тухум (10 дона) 7 минг — 16 минг сўм;
  • гуруч (1 кг) 5 минг — 17 минг 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) 14 минг — 24 минг сўм;
  • шакар (1 кг) 7500 — 9500 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистон бозорларида нима арзонлашиб, нималар қимматлашгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида шакар ва суюлтирилган газ нархи пасайгани ҳақида хабар берилди.