Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлат деб топилди

ЕТТБнинг «Минтақавий иқтисодиёт истиқболлари» ҳисоботи эълон қилинди

Фото: Regnum

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2021 йилда 6,8 фоизга, 2022 йилда эса 6 фоизга ўсади. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки прогнозларида маълум қилинди.

ЕТТБнинг «Минтақавий иқтисодиёт истиқболлари» ҳисоботида қайд этилишича, ўсишнинг бундай суръатлари Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётга айлантиради.

Маълум қилинишича, кредитлашнинг ўсиши 2021 йил июн ойида реал кўрсаткичларда 22 фоизгача тезлашгани иқтисодий фаолликнинг кучайиб бораётганидан далолат беради. Инфляция 2020 йил декабрдаги 11,1 фоиздан 2021 йил октябрь ҳолатига кўра 10,8 фоизгача пасайган.

Аввалроқ Марказий банк макроиқтисодий ривожланиш бўйича асосий ва муқобил сценарийларни эъон қилганди. Сценарийларда ЯИМ ўсиши ва инфляция бўича турли прогнозлар берилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда инфляция октябрь ойида йиллик 10,6 фоизни ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.