Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

«Президент бундан хабар топди». Ўзбекистонда чекланган ижтимоий тармоқлар қайта ишлай бошлади

Президент матбуот котиби ҳолат бўйича маълумот берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хабардор бўлганидан сўнг мамлакатда 3 ноябрь куни фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар қайта ишлай бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Шерзод Асадовнинг ёзишича, Президент «узоқни ўйламай қилинган» ҳаракатдан хабар топган.

«Ҳукумат кўрсатмасига асосан ‘Ўзкомназорат’ томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида Президент хабар топдилар. Уйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади», деб ёзган Асадов.

Аввалроқ «Ўзкомназорат» Telegram мессенжери ҳамда YouTube, Instagram, Facebook ва Odnoklassniki тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаб қўйилганди. Улардан айримлари Ўзбекистонда VPN’сиз ишламаётганди.