Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 16сентябр · Чоршанба
USD 11 774,92 ▲ +9,71 EUR 13 588,26 ▲ +1,80 RUB 139,17 ▼ −0,18 GBP 15 877,30 ▲ +4,86
Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк депозит операциялари бўйича аукцион ўтказилишини эълон қилди

Жалб қилинадиган маблағларнинг миқдори 1 триллион сўмдан ошмайди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Марказий банки 2021 йил 4 ноябрь куни республика валюта биржаси савдо тизимида депозит операциялари бўйича аукцион ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аукцион 4 ноябрь куни американча усулда бўлиб ўтади. Аризаларни қабул қилиш вақти 10:30 дан 11:00 гача этиб белгиланган. Депозит муддати 14 кун ҳамда жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдори 1 триллион сўмга тенг. Шунингдек, аукцион бўйича максимал фоиз ставкаси 14 экани кўрсатилган.

Хабарга кўра, аукцион натижалари бўйича аризаларни қондириш вақти 11:00 бўлиб, маблағларни депозитга ўтказиш вақти 4 ноябрь 13:00 гача, депозит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш вақти 18 ноябрь 10:00 гача этиб белгиланган. Рақобатсиз аризаларнинг максимал улуши  нолга тенг экани қўшимча қилинган.

Аввалроқ, Марказий банк макроиқтисодий ривожланиш бўйича 2 та сценарий эъон қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Фарғонаазот»нинг устав капиталидаги акция пакетлари хусусийлаштирилиши хабар қилинди.