Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш 3 бараварга ошди

Мамлакатда январь–сентябрь ойларида 438 минг 300 тонна шакар ишлаб чиқарилган

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекитонда 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатда 438 минг 300 тонна шакар ишлаб чиқарилган. Шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 мартага ёки 293 минг 800 тоннага ошган.

Қўмитанинг 27 октябрдаги маълумотларига кўра, ўзбекистонда шакарнинг ўртача нархи 7500–9500 сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилиши маълум қилинганди.