Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Uzbekistan Airways Ригага авиақатновлар сонини оширади

Авиапарвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади

Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати

Uzbekistan Airways 12 ноябрдан бошлаб Тошкент–Рига–Тошкент йўналиши бўйича авиапарвозларни ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу кунлардаги авиапарвозлар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: 09:30;
  • Ригага келиш: 12:00;
  • Ригадан жўнаб кетиш: 15:00;
  • Тошкентга келиш: 23:00.

Қайд этилишича, мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 миллион 425 539 сўмдан (багажсиз) ва 2 миллион 798 698  сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 миллион 930 368 сўмдан (багажсиз) ва 4 миллион 477 669 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Аввалроқ Наманган халқаро аэропорти илк марта Санкт-Петербургдан «Аэрофлот» парвозини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Uzbekistan Airways Киевга қатновлар сонини ошириши маълум бўлди.