Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Наманган халқаро аэропорти илк марта Санкт-Петербургдан «Аэрофлот» парвозини қабул қилди

Йўналиш бўйича мунтазам қатнов йўлга қўйилади

Фото: Uzbekistan Airports

Наманган халқаро аэропорти ўз тарихида илк бор 2 ноябрь куни Санкт-Петербургдан «Аэрофлот» авиакомпанияси самолётининг парвозини қабул қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Санкт-Петербург–Наманган–Санкт-Петербург йўналиши бўйлаб парвоз ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари чартер асосида амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airports

Шу йўсинда, мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Фото: Uzbekistan Airports

Аввалроқ Uzbekistan Airways Киевга қатновлар сонини ошириши ҳақида хабар берилганди. Ноябрь ойининг бошидан авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.