Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда 2021 йил биснес-омбудсманга мурожаатлар 2 баравар ортди

Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳридан йўлланган

Фото: Metamarketing

Ўзбекистонда 2021 йилда Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган тадбиркорлар сони икки бараварга кўпайди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда хабар берилди.

Маълум қилинишича, Бизнес-омбудсман бўлим бошлиғи Нозимахон Саидалиева АОКАда ўтказилган брифингда 2021 йилнинг 9 ойида Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг 5 мингдан ортиқ мурожаатлари ўрганилганини айтиб ўтган. Бу кўрсаткич 2020 йилгига қараганда икки бараварга кўп. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг деярли 3 мингтаси қаноатлантирилган, қолганлари юзасидан тушунтириш берилган.

Қайд этилишича, бизнес-омбудсман томонидан 2021 йилнинг 9 ойида тадбиркорлар манфаатида судларга 28 миллиард сўмлик даъво аризалар киритилган. 2021 йил маъмурий жавобгарликка тортилганлар сони кескин кўпайган ва ўтган йилга нисбатан 740 нафарга ошган.

Хабарда таъкидланишича, мурожатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳридан йўлланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи солиш бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.