Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ўзгаради

Президент фармони билан янги тартиб 2022 йил 1 январдан кучга киради

Фото: «ros-advocat.ru»

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш тартибига ўзгаришлар киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг фармони билан 2022 йил 1 январдан қуйидаги тартиб ўрнатилиши белгиланган:

  • назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширилиши;
  • Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субъекти розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этиши;
  • Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда Бизнес-омбудсман томонидан юритилиши;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг йўл қўйилиши, бундан солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасида, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлар ва маълумотлар асосида ўтказиладиган текширувлар мустасно.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йил биснес-омбудсманга мурожаатлар 2 баравар ортгани ҳақида хабар берилди.