Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Uzbekistan Airways Киевга қатновлар сонини оширади

Ноябрдан авиарейслар ҳафтасига 2 марта амалга оширилади

Фото: Twitter / airport_va

Uzbekistan Airways 3 ноябрдан бошлаб ҳар чоршанба кунлари Украинанинг Киев шаҳрига авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ноябрь ойининг бошидан авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
⠀
Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 1 миллион 659 563 сўмдан, шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 миллион 138 175 сўмдан бошланади.

Аввалроқ Uzbekistan Airways авиачипта бронлаш ва сотиш хизматларини вақтинча тўхтатиши маълум қилинганди.