«Ипак йўли» банки 19 ноябрдан акциядорларга 2025 йил якунлари бўйича жами 185,97 млрд сўм дивиденд тўлай бошлади. Бу қарор 16 ноябрда ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишда қабул қилинди, деб хабар беради банк.
Ҳар бир оддий ва имтиёзли акцияга 3,43 сўм ажратилади. Бу акция номинал қийматининг 34,3 фоизига тенг. Дивиденд 10 ноябрь ҳолатига кўра акциядорлар реестрида бўлганларга пул шаклида тўланади.
Йиғилиш қарорига кўра, 2025 йил фойдасидан 436,6 млрд сўм аввалроқ умумий заҳира фондига йўналтирилган, 306,7 млрд сўм эса тақсимланмаган фойда сифатида қолдирилди.
Йиғилишда банкнинг «Alfa Invest sug’urta kompaniyasi» ва «Ўзбекинвест» билан агентлик ҳамда кредитларни суғурталаш бўйича битимлари ҳам маъқулланди.


