Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 19ноябр · Пайшанба
USD 12 010,45 ▼ −13,16 EUR 13 200,69 ▼ −36,10 RUB 145,64 ▲ +0,10 GBP 15 842,98 ▼ −22,17
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда фуқароларга маош оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилди

Иш берувчи қайси банк хизматидан фойдаланишидан қатъи назар, фуқаро иш ҳақи ва бошқа тўловларни ўзига қулай бўлган банк картасида олиши мумкин. Тизим ҳозирча хусусий сектор ташкилотлари учун ишлайди. Кейинги янгиланишларда фойдаланувчилар таклифлари инобатга олинади ва янги имкониятлар қўшиб борилади.

Ўзбекистонда Маблағларни тақсимлаш маркази орқали фуқаролар энди иш ҳақини ўзи танлаган банк картасига олиши мумкин. Бу ҳақда 18 ноябрь куни Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Аввал ходимларга иш ҳақини олиш учун, одатда, иш берувчи ташкилотнинг иш ҳақи лойиҳаси юритиладиган банкда алоҳида карта очиш талаб этилар эди. Натижада фуқарода бошқа банк картаси мавжуд бўлса ҳам, янги карта очиш ва кейинчалик маблағларни бир картадан бошқасига ўтказиш зарурати юзага келарди. Маблағларни тақсимлаш маркази мазкур боғлиқликни бартараф этиб, фуқарога ўзи учун қулай банкни танлаш имконини беради.

Маблағларни тақсимлаш маркази қандай ишлайди?

  • 1-қадам: фуқаро ўзига қулай банкни танлайди;
  • 2-қадам: шу банкдаги карта ёки электрон ҳамён реквизитларини иш берувчи бухгалтериясига тақдим этиш лозим;
  • 3-қадам: иш берувчининг банки тўлов маълумотларини Маблағларни тақсимлаш марказига юборади;
  • 4-қадам: тизим уларни текширади;
  • 5-қадам: тизим маблағларни сиз танлаган банкка йўналтиради.

Шундан сўнг фуқаролар иш ҳақини ўзларига қулай банк картаси ёки электрон ҳамёнга олади.

Бу — тизимнинг биринчи версияси бўлиб, ҳозирча у хусусий сектор ташкилотлари учун ишлайди. Кейинги янгиланишларда фойдаланувчилар таклифлари инобатга олинади ва янги имкониятлар қўшиб борилади.

Маблағларни тақсимлаш маркази фуқароларга иш берувчи талабига кўра алоҳида янги карта очмасдан, ўзида мавжуд банк картаси ёки электрон ҳамёнидан фойдаланиш имконини беради. Ходим бошқа банк картасини танлаши ёки кейинчалик реквизитларини ўзгартириши мумкин. Бунда карта ёки электрон ҳамён ходимнинг ўз номига расмийлаштирилган бўлиши лозим.