Ўзбекистон Марказий банки 19 ноябрь куни учун ўлчовли олтин қуймаларининг янги нархларини эълон қилди. Унга кўра, 5 граммли олтин қуйманинг сотув нархи 8 млн 917 минг сўмни ташкил этди. Бу 2026 йил 9 январдан буён кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

Бир кун аввал, 18 ноябрда ушбу қуйма 8 млн 949 минг сўмдан сотилган эди. Шундай қилиб, бир кунда нарх 32 минг сўмга пасайди.
Олтин март ойидаги рекордидан қарийб 18 фоизга арзонлашди
Жорий йилнинг 3 мартида 5 граммли олтин қуйма нархи 10 млн 864 минг сўмга етган эди.
19 ноябрь ҳолатига кўра, унинг қиймати ўша даврга нисбатан 1 млн 947 минг сўмга ёки қарийб 18 фоизга камайган. Бошқача айтганда, март ойида 10 млн 864 минг сўмга сотиб олинган 5 граммли қуйма олтиннинг ҳозирги банкдаги сотув нархи деярли 2 млн сўмга паст.
Бироқ бир йил аввалги нарх билан солиштирилганда вазият бошқача. 2025 йил 19 ноябрда 5 граммли олтин қуйма 8 млн 75 минг сўм турган. Ҳозирги нарх ундан 842 минг сўмга ёки 10,4 фоизга юқори.


