Октабр ойи учун 1 201 152 нафар истеъмолчига 82,2 млрд сўм кешбек тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.
Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январь-сентябрь ойлари учун яна 1,5 млрд сўм кешбек тасдиқланди.
2022 йилдан буён 1 506 906 нафар фуқаро 602,9 млрд сўм кешбек олди.
Фойдаланувчи шахсини аниқлаш ва хавфсизлик мақсадида 500 000 сўмдан ортиқ кешбек маблағларини банк картасига ўтказишда Face ID (авторизация) дан ўтиш талаб этилади.


