Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 19ноябр · Пайшанба
USD 12 010,45 ▼ −13,16 EUR 13 200,69 ▼ −36,10 RUB 145,64 ▲ +0,10 GBP 15 842,98 ▼ −22,17
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда Франция ва Жанубий Корея банкларининг ваколатхоналари аккредитация қилинди

Societe Generale ва Hana Bank банкларининг ваколатхоналари мамлакат молия бозорини ўрганиш мақсадида ташкил этилган. 1864 йилда асос солинган Societe Generale Европанинг етакчи банк-молия гуруҳларидан бири ҳисобланади.

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки Франциянинг Societe Generale ва Жанубий Кореянинг Hana Bank банклари ваколатхоналарини аккредитация қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Societe Generale ваколатхонаси Ўзбекистон молия бозорини ўрганиш, давлат органлари, молия ташкилотлари ва хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

1864 йилда асос солинган Societe Generale Европанинг етакчи банк-молия гуруҳларидан бири ҳисобланади. У дунёнинг 58 та мамлакатида фаолият юритади.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг Hana Bank банки ваколатхонаси ҳам Марказий банк томонидан аккредитация қилинди. Унинг фаолияти Ўзбекистон молия бозорини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Hana Bank Жанубий Кореянинг йирик тижорат банкларидан бири бўлиб, Hana Finansial Group молиявий гуруҳи таркибига киради. Банк 2015 йил 1 сентябрда Коrеа Exchange Bank билан бирлашган.

Мазкур банк жисмоний ва юридик шахсларга банк хизматлари кўрсатиш, савдони молиялаштириш ва бошқа молиявий хизматларни тақдим этиш билан шуғулланади. У дунёнинг 27 та мамлакатида фаолият юритади.