Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 19ноябр · Пайшанба
USD 12 010,45 ▼ −13,16 EUR 13 200,69 ▼ −36,10 RUB 145,64 ▲ +0,10 GBP 15 842,98 ▼ −22,17
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда яна тўртта банкка исломий банк фаолияти учун лицензия берилди

Марказий банк бошқарувининг қарорларига кўра, лицензиялар Ipak Yuli, Asia Alliance, Orient Finans va Hayot Bank’га берилди. Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия Open Bank’ка берилган эди.

Марказий банк тўртта тижорат банкига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банк бошқарувининг 18 ноябрдаги қарорларига кўра, лицензиялар Ipak Yuli, Asia Alliance, Orient Finans va Hayot Bank’га берилди.

Мазкур лицензия “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган қуйидаги исломий молия операцияларини қамраб олади:

  • фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш (музораба);
  • вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки инвестициявий омонатларга жалб этиш (вакала);
  • товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш (мурабаҳа);
  • товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали мижозни молиялаштириш (салам);
  • биргаликдаги фаолиятни (шерикчилик) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш (мушорака);
  • мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан).

Аввалроқ, Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия Open Bank’ка берилгани хабар қилинганди.