Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 30октябр · Жума
USD 12 066,22 ▲ +62,20 EUR 13 444,18 ▲ +82,51 RUB 149,74 ▲ +0,94 GBP 16 075,82 ▲ +124,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда тўққиз ойда корхоналарга 16 трлн сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

Ишлаб чиқариш соҳасига тўланган маблағлар жами миқдорнинг 69 фоизини ташкил этди. Ўз навбатида хизмат кўрсатиш йўналишининг улуши нисбатан юқори бўлган.

Фото: Nova 24

2026 йил январь—сентябрь ойларида жами 33 минг 755 та корхонага 16,2 трлн сўмдан ортиқ қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Энг кўп қайтарилган ҚҚС ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келган — 11,2 трлн сўм. Кейинги ўринларда хизмат кўрсатиш (1,8 трлн сўм) ҳамда транспорт хизмати (924,5 млрд сўм) улуши нисбатан юқори бўлган.

Ўз навбатида давлат томонидан қишлоқ хўжалигига 810,9 млрд сўм, савдо йўналишига 679,6 млрд сўм, қурилишга 580,8 млрд сўм ҚҚС тўлаб берилган.

Таққослаш учун, 2025 йил январь—сентябрь ойларида солиқ тўловчиларга жами 13,5 трлн сўмга яқин ҚҚС қайтарилганди. Бу миқдор 4 минг 272 та корхона ва ташкилотларни қамраган.

Аввалроқ президент фармони билан кичик бизнес субектларига ҚҚС тўлашга ўтиш бўйича 1 миллиард сўмлик чегара 5 миллиард сўмгача оширилгани хабар қилинганди. Январда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС “нол” ставкаси жорий этилган.