Сентябрь ойида эскроу ҳисобварақлари орқали кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича жами 34 659 та битим расмийлаштирилди. Бу август ойига нисбатан 3,8 фоизга кўп.
Марказий банк маълумотларига кўра, ўсишга асосан кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган битимлар ҳисса қўшган. Сентябрда ушбу йўналишда 16 711 та битим қайд этилиб, бу август ойига нисбатан 1 126 тага ёки 7,2 фоизга кўп бўлган.
Транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича эса 17 948 та битим расмийлаштирилган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп битим Тошкент шаҳрида қайд этилган — 10 711 та. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 3 363 та, Самарқанд вилояти 3 131 та ва Наманган вилояти 2 404 та битим билан қайд этилган.
Жами битимларнинг 30,9 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Қолган ҳудудлар улуши эса 69,1 фоизни ташкил этган.


