Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 22сентябр · Сешанба
USD 11 809,82 ▼ −29,77 EUR 13 569,48 ▲ +0,13 RUB 140,68 ▲ +0,26 GBP 15 820,43 ▲ +16,95
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Август ойида республика бўйича қарийб 25,1 мингта уй-жой олди-сотди битими расмийлаштирилди

Ўзбекистонда уй-жой савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга ўсди. Йил бошидан буён (январь-август) пойтахтда уй-жой савдоси ҳажми 27,5 фоизга ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон кўчмас мулк бозори бўйича янгиланган шарҳни тақдим этди.

Жорий йилнинг август ойида республика бўйича қарийб 25,1 мингта уй-жой олди-сотди битими расмийлаштирилди, бу ўтган йилнинг август ойидаги кўрсаткичга деярли мос келади (+0,2%).

Йил бошидан буён (январь-август) Ўзбекистонда уй-жой савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4% га ўсиб, 222,5 мингта битимни ташкил этди.

Март ойида битимлар сони 43,5 мингтагача сезиларли даражада ошганидан сўнг, апрель–май ойларида фаоллик пасайди. Июнь-июль ойларида кўрсаткич ойига 25–26 мингта битимгача тикланди ва август ойида ҳам шу даражада сақланиб қолди.

Ҳудудлар кесимида

Август ойида фаоллик 14 та ҳудуднинг 6 тасида ошди. Тошкент шаҳрида 7,4 мингта уй-жой олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2% га кўп.

Йил бошидан буён (январь-август) пойтахтда уй-жой савдоси ҳажми 27,5% га ошди.

Йил бошидан буён юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (25,4%) ва Андижон вилоятларида (23,8%) ҳам қайд этилди.