Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 22октябр · Пайшанба
USD 11 965,51 ▼ −46,79 EUR 13 437,27 ▼ −29,72 RUB 145,96 ▲ +0,63 GBP 16 029,00 ▲ +2,19
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари сони бир йилда 57 мингтага кўпайди

Январь—август ойларида мамлакатда 60,2 мингта янги корхона ташкил этилган. Уларнинг 10,6 мингтаси маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) сотишдан даромад топишни бошлаган.

2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари сони 456,7 мингтага етди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

Таққослаш учун, 2025 йил мос даврида мамлакатда фаолият юритаётган корхоналар сони 399,6 та бўлган. Бир йил давомида тадбиркорлик субъектлари сони 57 мингтага кўпайган.

Ҳудудлар бўйича энг кўп корхоналар Тошкент шаҳрида фаолият юритмоқда — 108,4 мингта. Кейинги ўринларни Тошкент (45,7 мингта), Самарқанд (39 мингта) ва Фарғона (34,9 мингта) вилоятлари эгаллаган. Энг кам корхоналар эса Сирдарё вилоятида қайд этилган — 11,64 мингта.

Республикадаги бизнес субъектларининг нисбатан йирик улуши — 168 мингтаси савдо билан шуғулланади. Яна 65,2 мингта корхона саноат, 34,8 мингтаси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 33,6 мингтаси қурилиш соҳасида фаолият юритади.

Январь—август ойларида мамлакатда 60,2 мингта янги корхона ташкил этилган. Уларнинг 10,6 мингтаси (17,5 фоизи) маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) сотишдан даромад топишни бошлаган.

2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналар сони 21,5 минтага етган. Бу бир йил аввалгидан 4,54 мингтага (26,8 фоиз) кўп. субъектларнинг 4,76 мингтаси (22,1 фоиз) қўшма, яна 16,7 мингтаси (77,9 фоиз) хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Энг кўп хорижий компаниялар Хитойга қарашли — 6,4 мингдан зиёд. Бу умумий улушнинг 29,9 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон иқтисодиётига ўз капиталини киритиб, ҳиссасини қўшаётган мамлакатлар орасида Россия (16,7 фоиз), Туркия (11,0 фоиз), Қозоғистон (6,3 фоиз), Жанубий Корея (3,4 фоиз) ва Афғонистон (3,4 фоиз) ҳам алоҳида ўрин эгаллаган.

Аввалроқ мамлакатда аҳоли ва тадбиркорларнинг 89 фоизи солиқларни ихтиёрий тўлаётгани хабар қилинганди.