Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10октябр · Шанба
USD 11 897,90 ▲ +51,33 EUR 13 336,36 ▲ +95,45 RUB 140,18 ▲ +1,23 GBP 15 737,35 ▲ +105,80
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда тўққиз ойда 235 мингдан зиёд фуқарога 1,43 трлн сўм нафақа тўланди

Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали проактив, яъни фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз тайинланмоқда. Янги тизимнинг асосий мақсади — иш берувчиларни ортиқча молиявий юкдан озод қилиш.

2026 йилда давлат ижтимоий суғуртаси тизимида нафақаларни тайинлаш ва тўлашни фуқаролар учун янада қулай, шаффоф ва кафолатли қилишга қаратилган янги механизмлар жорий этилди.

Эндиликда ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали проактив, яъни фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз тайинланмоқда.

2026 йилнинг тўққиз ойида давлат ижтимоий суғуртаси тизими орқали 235 201 нафар фуқарога жами 1,43 триллион сўм нафақа тўлаб берилди.

Шундан:

  • 111 689 нафар аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси сифатида 1 триллион 269,5 миллиард сўм тўланди;
  • 123 512 нафар фуқарога вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси сифатида 159,2 миллиард сўм тўланди.

«Янги тизимнинг асосий мақсади — иш берувчиларни ортиқча молиявий юкдан озод қилиш ҳамда ишлаётган фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини давлат томонидан кафолатлаш. Шу билан бирга, ижтимоий нафақаларни тўлашни иш берувчининг хоҳиши ёки молиявий имкониятига боғлиқ ҳолатдан чиқариш, жараёнларни рақамлаштириш ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини камайтириш кўзда тутилган», — дейилади хабарда.