Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда 6 ойда кибержиноятларга алоқадор 19 мингга яқин банк картаси блокланди

Жорий йилнинг 6 ойида кибержиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланди. Шунингдек, 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган 120,5 млрд сўмдан зиёд моддий зарар қайтарилгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки 6 ойида кибержиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланди. Бу ҳақда ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов раҳбарлигида ўтказилган навбатдаги Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

Таъкидланишича, кибержиноятларга қарши курашиш доирасида Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банк ҳамкорлигида махсус тизим йўлга қўйилган. Унинг ёрдамида шубҳали молиявий операцияларни аниқлаш ва жиноятларга алоқадор банк карталарини блоклаш чоралари кўрилган.

Ҳисобот даврида жами 9 282 та кибержиноят фош этилган, яна 4 011 та жиноят ташаббус асосида аниқланган. Шунингдек, 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган 120,5 млрд сўмдан зиёд моддий зарар қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилаб берганди. Унга кўра, банклар рискларни бошқариш тизимини жорий этишлари ва жиддий ҳодисалар ҳақида дарҳол регуляторга хабар беришлари шарт. ИТ инфратузилмаси ва хавфсизлик тизимларини аутсорсинг фирмаларга топшириш тақиқланган.