Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда сўмдаги кредитлар яна бироз қимматлашди

Чет эл валютасидаги узоқ муддатли қарзлар бўйича фоиз ставкалари сўнгги йилларда биринчи марта 11 фоиздан ошди. Жисмоний шахслар учун имтиёзли кредитлар ставкаларида катта ўзгариш кузатилмади — июль ойида 9,6 фоизгача пасайиб, кейинги ойда 9,7 фоизга қайтди.

Фото: Nova 24

Миллий валютадаги кредитлар бўйича ставкалар аста-секин ошишда давом этмоқда, дея хабар бермоқда Марказий банк.

Июль ойида ўртача номинал ставка (имтиёзли кредитларни ҳисобга олган ҳолда, микрозаёмлар ва кредит карталаридан ташқари) 19,9% ни ташкил этди. Бу июнь ойига нисбатан 0,1 фоиз пунктга кўп. Август якунларига кўра, ставка яна 0,2 фоиз пунктга ошиб, 20,1% га етди.

Шу билан бирга, сўнгги бир йил ичида сўмдаги кредитлар ўртача 1,3% га арзонлашган.

исқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича ставкалар деярли тенглашди. Бир йилгача бўлган кредитлар ставкаси 20,2% ни ташкил этиб, икки ой ичида 1% га пасайди, бироқ йиллик ҳисобда бироз ошди. Узоқ муддатли кредитлар эса 20,1% ставкада таклиф қилинмоқда. Уларнинг ставкаси июль ва август ойларида ҳар ой 0,4 фоиз пунктга ошган.

Аҳоли учун кредитлар

Жисмоний шахслар учун кредитларнинг ўртача ставкаси июль ойида июнь ойига нисбатан 0,5 фоиз пунктга пасайиб, 19,7% ни ташкил этди. Август ойида эса бироз ошиб, 19,8% га етди. Бир йил давомида ставка 3% га камайган.

Узоқ муддатли кредитларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди — июль ойида ставка 19,6% гача пасайиб, бир ой ўтиб 19,7% гача ошди. Қисқа муддатли кредитлар эса июль ойида кескин арзонлаб, 21,3% ни ташкил этди, бироқ кейинчалик ставкалар 24,1% гача кўтарилди.

Инфляция кутилмалари ҳисобга олинган реал ставкалар июль ойида 8,7% гача пасайган бўлса, август охирида яна 9,1% га етди. Йиллик ҳисобда улар 0,3% га камайган.

Аҳолига тижорий кредитлар 21,3% ставкада таклиф қилинмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 2,3% га паст. Июль ойида ставкалар вақтинча 21% гача тушган. Бир йилгача бўлган кредитлар бўйича ставка 21,2% ни ташкил этди.

Бир йилгача бўлган кредитлар тўртинчи ой кетма-кет арзонламоқда ва бир йил ичида 3% га пасайди. Июль ойида улар 26% ни ташкил этган бўлса, августда икки йиллик минимум — 25,4% гача тушди.

Шу билан бирга, реал ставкалар июль ойида 9,9% гача пасайганидан сўнг, йиллик энг юқори кўрсаткич — 10,4% га етди. Бу ўтган йил августига нисбатан 0,3 фоиз пунктга кўп.

Жисмоний шахслар учун имтиёзли кредитлар ставкаларида катта ўзгариш кузатилмади — июль ойида 9,6% гача пасайиб, кейинги ойда 9,7% га қайтди. Шу билан бирга, бир йил давомида ставка 1,8% га камайган. Узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бўйича ставка учинчи ой кетма-кет 9,8% ни ташкил этмоқда.

Имтиёзли кредитларнинг реал ставкалари манфийлигича қолмоқда — июль ойида минус 0,5%, август охирида эса минус 0,1%. Бироқ бир йил давомида улар 0,6% га ошган.

Бизнес учун кредитлар

Корпоратив секторда кредит ставкаси июль ойида 20% гача, август охирида эса 20,3% гача ошди. Шунга қарамай, бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 0,3 фоиз пунктга паст.

Узоқ муддатли кредитлар икки ой ичида қарийб 2 фоиз пунктга қимматлашиб, ҳозир 20,5% дан таклиф қилинмоқда. Бироқ бир йил аввал бу ставка 0,6 фоиз пунктга юқори эди. Қисқа муддатли кредитлар эса 1 фоиз пунктга арзонлаб, 20,1% ни ташкил этди.

Реал ставкалар июль ойида 9,3% гача, августда эса 9,7% гача ошди. Йиллик ўсиш 1,8% ни ташкил этди.

Бизнес учун тижорий шартлардаги кредитлар июндаги пасайишдан сўнг қимматлашди — июлда 22,1%, августда эса 22,3% ни ташкил этди. Шу билан бирга, сўнгги бир йил ичида улар 1 фоиз пунктга арзонлаган.

Бир йилгача бўлган кредитлар бўйича ставкалар август ойида кескин ошиб, 22,1% га (+0,8 фоиз пункт) етди. Узоқ муддатли кредитлар ставкаси эса июлда 22,9% гача кўтарилиб, кейинчалик 22,5% гача пасайди.

Август якунида реал ставка янги рекордни қайд этиб, 11,6% ни ташкил этди. Бу июль ойига нисбатан 0,4 фоиз пунктга, бир йилга нисбатан эса 1,4 фоиз пунктга кўп.

Бизнес учун имтиёзли кредитлар июль ва август ойларида ҳар ой 0,6 фоиз пунктдан арзонлади. Ўтган ой якунида ставка 9% гача тушди, бироқ йиллик ҳисобда атиги 0,1 фоиз пунктга камайди. Қисқа муддатли кредитлар ставкаси 7,5% (+0,9 фоиз пункт), узоқ муддатли кредитларники эса 10,3% ни (-0,2 фоиз пункт) ташкил этди.

Валютадаги кредитлар

Бизнес учун хорижий валютадаги кредитлар июль ойида бирданига 0,4 фоиз пунктга қимматлашиб, 10,7% ни ташкил этди. Август якунида ўртача ставка 10,8% га етди. Бу ўтган йилга нисбатан 0,3 фоиз пунктга юқори.

Қисқа муддатли кредитлар бўйича ставкалар июль ойида кескин ошиб, 9,9% га етди. Кейинчалик бироз пасайиб, 9,8% ни ташкил этди.

Узоқ муддатли кредитлар бўйича эса ставкалар тўрт ой давомида босқичма-босқич ошиб бормоқда. Июль ойида улар сўнгги йиллардаги илк бор 11% га етган бўлса, бир ой ўтиб 11,1% ни ташкил этди.