Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 20сентябр · Якшанба
USD 11 839,59 ▲ +6,22 EUR 13 569,35 ▼ −8,26 RUB 140,42 ▲ +0,63 GBP 15 803,48 ▼ −17,74
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади

Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади. Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза юборади.

17 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси қарори [501-сон] билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.

Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.

Чегирма:

  • олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида;
  • Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ;
  • қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида;
  • хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида;
  • нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга нисбатан қўлланилмайди.

Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.

Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза юборади.

Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.

Аризалар масъул ташкилот томонидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади.

Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.