Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 24октябр · Шанба
USD 11 838,92 ▼ −64,23 EUR 13 248,94 ▼ −80,21 RUB 147,05 ▲ +0,30 GBP 15 828,64 ▼ −88,25
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ҳудудлардаги 208 нафар лидер ўқитувчига ҳар йили 30 млн сўмдан мукофот берилади

Бундан ташқари, 1 минг нафар ўқитувчи хорижда стажировка ўтайди. Хорижий ва миллий сертификатларни олиш учун имтиҳон топширган муаллимларнинг харажатлари ҳам тўлиқ қоплаб берилади. Камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига олий таълим контрактини тўлаш учун фоизсиз кредит ажратилиши белгиланган.

Ўзбекистонда ўқитувчилар учун янги рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади. Бу ҳақда 30-сентябр куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг устоз ва мураббийлар билан учрашувида маълум қилинди.

Янги тартибга кўра, ҳар йили 208 та туман ва шаҳарнинг лидер ўқитувчиларига 30 млн сўмдан мукофот берилади. Шунингдек, миллий сертификатга эга педагогларга ойлик иш ҳақига нисбатан 50 фоизлик устама тўланади.

Бундан ташқари, 1 минг нафар ўқитувчи хорижда стажировка ўтайди. Хорижий ва миллий сертификатларни олиш учун имтиҳон топширган муаллимларнинг харажатлари ҳам тўлиқ қоплаб берилади.

Камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига олий таълим контрактини тўлаш учун фоизсиз кредит ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино ва Менделеев номидаги халқаро ҳамда минтақавий фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган педагогларга тўғридан тўғри олий малака тоифаси берилади.

Учрашувда фундаментал фанларни ўқитиш бўйича ҳам янги тартиблар эълон қилинди. Хусусан, математика, физика, кимё ва биология фанларида синфдаги ўқувчилар сони 25 нафардан ошса, дарсларни икки гуруҳга бўлиб ўқитиш кўзда тутилмоқда.

Президентга кўра, янги ташаббуслар жами қарийб 100 минг нафар ўқитувчини рағбатлантиришга хизмат қилади.