Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 20сентябр · Якшанба
USD 11 839,59 ▲ +6,22 EUR 13 569,35 ▼ −8,26 RUB 140,42 ▲ +0,63 GBP 15 803,48 ▼ −17,74
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг қанчаси иш билан бандлиги очиқланди

Таҳлил доирасида 170 та олий таълим ташкилотининг 249 минг 432 нафар битирувчисининг меҳнат бозоридаги натижалари ўрганилди. Ўрганишлар натижасида битирувчиларнинг 41 минг 6 нафари ишсизлиги маълум бўлди.

Ўзбекистонда олийгоҳни тамомлаган битирувчиларнинг 83 фоизи иш билан банд. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ишлаб чиққан «Битирувчилар сифати индекси» (БСИ) платформасида маълумот берилди.

Таҳлил доирасида 170 та олий таълим ташкилотининг 249 минг 432 нафар битирувчисининг меҳнат бозоридаги натижалари ўрганилган. Мазкур битурувчиларнинг 206 минг 951 нафари (83 фоизи) иш билан банд экани кўрсатилган.

Битирувчиларнинг 19 минг 314 (7,7 фоиз) нафари таълимни давом эттирмоқда, яна 48 минг 125 (19,3 фоиз) нафари бола парваришлаш таътилига чиққан.

«Таълимни давом эттираётган, ҳарбий хизматни ўтаётганлар, бола парваришлаш таътилида бўлганлар, вафот этганлар ва хорижий фуқаро бўлган битирувчилар ҳисобга киритилмаган», дейилади БСИ сайтида.

Ўз навбатида битирувчиларнинг 41 минг 6 нафари ишсизлиги, 1 минг 316 (0,5 фоиз) нафари хорижликлар экани, 159 нафари (0,1 фоиз) вафот этгани кўрсатилган.

Аввалроқ битирувчиларнинг ўртача ойлиги 4,9 миллион сўмлиги айтилганди. Бунда ҳудудлар кесимидаги энг юқори қийматдаги ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 6,6 миллион сўм. Аниқланишича, республика бўйича битирувчиларнинг ишга жойлашиши учун кетган ўртача муддат 3 ой 5 кунни ташкил этмоқда.