Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 25август · Сешанба
USD 11 818,07 ▼ −35,48 EUR 13 788,14 ▼ −81,70 RUB 141,69 ▼ −0,17 GBP 16 118,67 ▼ −70,91
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

«Контракт» учун тўланган солиқни қандай қайтариб олиш мумкин?

Жисмоний шахслар «контракт» тўловига йўналтирилган 12 фоиз даромад солиғини масофадан қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун солиқ органларига бориш шарт эмас.

Жисмоний шахслар «контракт» тўловига йўналтирилган 12 фоиз даромад солиғини масофадан қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун солиқ органларига бормасдан Солиқ мобил илова орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини (битта пдф файлда сканерланган ҳолда) илова қилиб декларация юбориш мумкин.

«Солиқ имтиёзини қайтариш» электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Декларация юборилганидан кейинги қадам – Кешбек ва имтиёзлар бўлимида – «Ортиқча тўловни қайтариш» хизмати орқали ариза юборилади.

Мурожаатчи Face ID орқали шахсини тасдиқлаши талаб этилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 14 та банк таълим кредитларини ажратмоқда. Уларнинг аксарияти кредитларни давлат дастури доирасида, йиллик 14 фоиз ставкада тақдим этади. Фақат бешта банк бундай кредитларни ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.

Кредитдан Ўзбекистон фуқаролари ҳамда мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари фойдаланиши мумкин. Уни бакалавриат ёки магистратурада кундузги, кечки ва масофавий таълим учун расмийлаштириш мумкин. Айрим банклар суперконтракт тўловини ҳам кредит ҳисобидан қоплаш имконини беради.