Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 24август · Душанба
USD 11 853,55 ▲ +6,39 EUR 13 869,84 ▲ +26,43 RUB 141,86 ▲ +0,42 GBP 16 189,58 ▲ +39,53
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда 1,2 млрд долларга Bektemir City ишбилармонлик маркази қурилади

Лойиҳа доирасида замонавий кўп хонадонли турар жой мажмуаси, маиший хизмат кўрсатиш бинолари ва ижтимоий кўнгилочар объектлар барпо этилади. Янги лойиҳа “Забардаст”, “Бектемир” ҳам “Абай” МФЙлари ҳудудидаги 58 гектар майдонда амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги 58 гектар майдонда Bektemir City ишбилармонлик маркази қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов 18 август куни тегишли қарорни имзолади.

Уни қуриш Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги қарорида белгиланган бўлиб, Бектемир туманида ер майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш ва инвестицияларни жалб қилиш мақсад қилинган.

Ҳужжатга кўра, лойиҳа қиймати 1,2 млрд доллар бўлиб, “Забардаст”, “Бектемир” ҳам “Абай” МФЙлари ҳудудидаги 58 гектар майдонда амалга оширилади.

2025 йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳрида режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинганида Bektemir City таклиф лойиҳаси ҳам намойиш этилганди.

Лойиҳа доирасида замонавий кўп хонадонли турар жой мажмуаси, маиший хизмат кўрсатиш бинолари ва ижтимоий кўнгилочар объектлар барпо этилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Olmazor Business City янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирексияси” МЧЖ белгиланди.