Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 9сентябр · Чоршанба
USD 11 813,21 ▲ +23,88 EUR 13 719,86 ▲ +17,12 RUB 136,71 ▲ +0,23 GBP 16 000,99 ▲ +46,49
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви йиғилишида маълум қилинишича, мамлакат инфляция пасайишда давом этмоқда: ноябрда умумий инфляция йиллик — 7,5 фоиз, базавий инфляция — 6,3 фоиз.

Фото: Марказий банк

Бугун, 11 декабрь куни Марказий банк бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, инфляция пасайишда давом этмоқда: ноябрда умумий инфляция йиллик — 7,5 фоиз, базавий инфляция — 6,3 фоиз.

Шунингдек:

  • 2025 йил якунига инфляция прогнози 7,3 фоизга пасайтирилди;
  • 2026 йил инфляция прогнози 6,5 фоиз атрофида;
  • Иқтисодий ўсиш юқори: йил якуни бўйича 7–7,5 фоиз кутилмоқда.

Таклиф омиллари бўйича хатарлар сақланмоқда (озиқ-овқат таклифи, транспорт нархлари ва тартибга солинадиган нархлар индексацияси).

Таъкидланишича, инфляция ва инфляцион кутилмалар пасайиши фонида реал фоиз ставкалари юқори бўлиб, миллий валютада жамғармалар ўсмоқда.

Молиявий инклюзивлик ошиши сабабли чакана кредитлаш юқори суръатда давом этмоқда ва бу келгусида инфляцион босимни кучайтириши мумкин.

Пул-кредит шароитлари инфляциянинг пасайиш траекториясига эришиш мақсадида қатъий даражада сақланади; заруратга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш 2026 йил 28 январь кунига белгиланган.