Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

Адлия вазирлиги Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ушбу ҳужжатда айрим қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш билан боғлиқ бир қатор янгиликлар белгиланди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланганлиги боис, бу бўйича ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли жорий қилинмоқда.

Тадбиркорлар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергияси реализация қилишдан олинган фойда учун ноль солиқ ставкаси қўлланиши боис, солиқ ҳисоботларида ушбу масала киритилмоқда.

Халқ депутатлари кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффиуиентни жорий этишга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ижараси учун ставкани тўлдириш бекор қилинмоқда.

Мазкур ҳужжат 2026 йил 1 январдан кучга киради.