Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади

Эксперт кенгашига солиқ органлар қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ваколати берилади.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган вақт ва харажатларни камайтириш белгиланди.

Қарорга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади.

Эксперт кенгашининг мажлислари 1 ойда камида 2 марта ўтказилади.

Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қуйидаги ваколатлар берилади:

  • солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно;
  • мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан хулоса қабул қилиш;
  • қабул қилинган хулосаларни мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилиш.