Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 12ноябр · Пайшанба
USD 11 964,27 ▼ −9,75 EUR 13 323,41 ▼ −109,05 RUB 144,49 ▼ −0,09 GBP 15 924,44 ▼ −151,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Солиқ қўмитаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

Қўмита тасдиқланмаган маълумотлар, шубҳали ҳаволалар, юкламалар ва илова файлларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси фуқароларнинг электрон почталарига солиқ қарзи мавжудлиги ва уни тўлаш зарурлиги ҳақида хабарномаларни фирибгарлар юбораётганидан огоҳлантирди.

«Солиқ қўмитаси номидан юборилган ушбу хатлар фирибгарликнинг бир кўриниши эканлиги ва солиқ хизматига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қиламиз», дейилади қўмита огоҳлантиришида.

Қайд этилишича, Солиқ органлари солиқ тўловчиларга электрон ҳужжатларни фақат my.soliq.uz ва my3.soliq.uz порталидаги шахсий кабинет орқали юборади. Ҳисобланган солиқлар ва қарздорлик ҳақидаги барча маълумотлар реал вақт режимида шахсий кабинетда ва Солиқ мобил иловасида мавжуд.

Саволлар юзага келса, солиқ тўловчилар ўзларига бириктирилган солиқ инспекторига мурожаат қилишлари мумкин, унинг алоқа маълумотлари шахсий кабинетида кўрсатилган.

Қўмита тасдиқланмаган маълумотлар, шубҳали ҳаволалар, юкламалар ва илова файлларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.